
Андижон вилоятида ўтказилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни профилактик тадбирнинг бир кунида 4330 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилди.
Шунга кўра, Андижон вилоятида ўтказилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни профилактик тадбирларида Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари фаол иштирок этдилар.
Ўтган кеча, 2 март куни вилоятдаги 4330 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилди. Унга 156 нафар йўл патруль хизмати инспекторлари ҳамда 32 та махсус хизмат автомашиналари жалб этилди. Андижон шаҳридаги “Жаҳон буюм ва ҳунармандчилик бозори”, “Янги бозор” ҳамда “Эски шаҳар” деҳқон бозорлари ҳудудида тарғибот-ташвиқот гуруҳи ходимлари иштирок этди.
Андижон вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, капитан Шамсиддин Усмоновнинг маълумот беришича, 875 та қоидабузарликлар аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг 36 таси ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётганлиги, 107 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, 13 таси ҳаракатланиш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш, 16 таси эса светофор ишораларига амал қилмасликни ташкил этади.