...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки аёл маҳсию “Роллтон” қутисига сигарет яшириб, Ҳиндистонга йўлга чиқди, аммо...


11:51, 03.03.2017 Жамият
 3 852

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Аввал, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари шим тугмалари ясама тарзда олтиндан қўйилгани ва божхоначиларни чалғитиш мақсадида устидан бўялганини аниқлагани хақида хабар берган эдик.
 
Ҳиндистонга йўл олган Д.Ходжибекова ва унинг синглиси Д.Мусабековалар ҳам божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уриниб, йирик миқдордаги қуйма тиллаларни ички аъзоларига яширганча олиб чиқаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Шахсий кўрикдан ўтказиш давомида Д.Ходжибекова оғирлиги 298 граммга тенг 3 дона қуйма тиллалар, Д.Мусабекова эса 253 грамм оғирликдаги 3 дона қуйма тиллаларни ноқонуний равишда олиб чиқишга урингани маълум бўлди.
 
Бу ҳам етмаганидек, ушбу шахслар картошка чипслари ва ярим тайёр ўгра қадоқлари ҳамда маҳсиларнинг ичига яширганча 2 турдаги 630 қутидан ортиқ сигаретларин ҳам олиб чиқишаётган экан.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот учун, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2016 йилда 138 та божхона қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, натижада қиймати 2,5 миллиард сўмлик 41 кгдан ортиқ тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинган. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Чипс Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар