...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказлиши мумкин


15:52, 20.10.2018 Жамият
 1 663

Фестивални ташкил этиш ва ўтказишга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Маданият вазирлиги масъул бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таклифига биноан 2019 йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивали (кейинги ўринларда фестиваль деб аталади)ни ҳамда фестиваль доирасида “Бахшичилик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференцияни ўтказиш ва ушбу фестивални ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этилади.
 
Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги масъул бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлигига фестивалга хорижий давлатлардан таниқли фольклоршунос олимлар, бахши, шоир, оқин ва жировлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонларни таклиф этишда амалий ёрдам кўрсатади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида биринчи Халқаро мақом фестивали ўтказилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурхондарё вилояти Санъат фестивали бахшилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар