...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қибрайлик МФЙ раиси пора билан қўлга тушди


15:12, 20.10.2018 Жамият
 5 806

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаро М.М. Тошкент вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
 
Фуқаро Қибрай туманида жойлашган Боғишамол маҳалла фуқаролари йиғини раиси Х.М. унга уй-жой кадастр бўлимига тақдим қилиш учун нотурар жой бўйича маълумотномани ёзиб бериш эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган. 16 октябрь куни Тошкент вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Қибрай тумани прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.М. ўз хизмат хонасида фуқаро М.М.дан 1 млн 500 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қибрай тумани бўлими томонидан олиб бориляпти.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Коррупция Қибрай тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар