Узумчилик ва виночиликда ўзаро келишувларга эришилди.
Ўзбекистон ва Грузия виночилик ҳамда узумчилик соҳасида қатор келишувларга эришди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги Матбуот-хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 22 ва 23-февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Грузия пойтахти Тбилисида бир қатор вазирлик, идора ва компаниялар вакиллари билан учрашув ўтказди.
Келишувларга кўра, икки мамлакат узум экиш, узум кўчатлариинг турли навларини алмашиш ва уларни етиштиришни илмий ўрганиш бўйича ҳамкорликни амалга оширадилар.
Делегация ташриф чоғида виночиликни ва вино маҳсулотлари экспортни ривожлантириш бўйича Грузиянинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борди.
Хусусан, Грузия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Вино Миллий агентлигида бўлган учрашув натижасида икки томонлама тажриба алмашиш, узумчилик ва виночилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва вино-ароқ маҳсулотларини сертификация қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Грузиянинг Узум ва мевали дарахтларни кўпайтириш миллий маркази билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра, икки томоннинг хомашё базасини ўрганиш ва илмий-мослашитирилган узум кўчатларини етиштириш, экиш ва импорт қилишдаги истиқболли йўналишлари белгилаш учун Ўзбекистонга етакчи мутахассислар жалб қилиниши белгиланди.

Икром Раҳмон