...
МЕНЮ
ONLINE TV

Устасига фарқи йўқ… Саакашвили Қозоғистон бошқарувида ишлаши мумкин


21:09, 24.10.2018 Олам
 7 341

Бу таклиф фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи давлат амалдори томонидан илгари сурилди.

Қозоғистоннинг Талдиқўрған вилоятида хизмат қилувчи таниқли жамоат арбоби Нур Канатўғли Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ва унинг жамоасини Қозоғистон ҳукуматига таклиф қилиш ташаббуси билан чиқди.
 
“Яқинда президентимиз мамлакат ва халқ учун ишлашни истамаган кўплаб бекорчи амалдорларни ишдан ҳайдаш ҳамда уларни хорижий профессионаллар билан алмаштириш таклифи билан чиқди.
 
Бу борада менда яхшигина таклиф бор. Келинглар, Михаил Саакашвили ва унинг жамоасини 5 йилга таклиф қиламиз”, деб ёзган у Facebook’даги саҳифасида.
 
Бундан ташқари, Нур Канатўғли уларга одатдагидан кўпроқ маош тўлаш таклифини ҳам билдирган.
 
“Агар Саакашвили жамоаси таклиф этилиб, уларга давлат бюджетидан кўпроқ маош тўланса, шахсан мен жудаям хурсанд бўлардим.
 
Улар ёрдамида мамлакатда бир-икки йил ичида аниқ тартиб ўрнатиш мумкин.
 
Сиз нима деб ўйлайсиз?” деб фикрини якунлаган жамоат арбоби.
 
Маълумот учун, Нур Канатўғли тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия президенти сифатида фаолият юритган. У 2015-2016 йиллар мобайнида Украина президентининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Михаил Саакашвили Нур Канатўғли Грузия Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!