Шавкат Мирзиёев олий таълим тизимидаги муаммоларни ҳал қилиши бўйича кўрсатмалар берди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий таълим соҳасини янада ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев талабалар қабулининг соддалашган тизимини жорий этиш орқали қабул жараёнини квота тизимидан давлат буюртмаси ва табақалашган тўлов-контракт тизимига ўтказиш кераклиги таъкидлади.
Олий таълим муассасаларининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, педагог кадрларнинг илмий-педагогик фаолиятини муносиб рағбатлантириш мақсадида марказлашган молиялаштиришдан ўз-ўзини молиялаштириш ва иқтисодий мустақил тизимга ўтиш вазифаси қўйилди.
Ректорлар ва проректорларни тайинлашни соддалаштириш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини доимий баҳолаш, манзилли рағбатлантириш, масъулият ва жавобгарлигини ошириш тизимини яратиш лозимлиги қайд этилди.

Суннатилла Абдуллаев