...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбедаги ЙТҲда жабрланганлар орасида ўзбекистонлик аёллар ҳам бор


12:34, 26.02.2018 Жамият
 5 585

Шифокорнинг қўшимча қилишича, аёллардан бири бош суяги ва миясидан жароҳатланган.

Бугун эрталаб Ақтўбе вилоятида автобус билан билан боғлиқ ЙТҲдан жабрланган ўзбекистонлик фуқаролар Хромтау тумани марказий шифохонасидан чиқиб кетган. Бу ҳақда душанба куни “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги хабар қилди.
 
Шифохона бош шифокори Людмила Волненконинг таъкидлашича, кеча кечқурун шифохонага турли жароҳатлар билан жами 9 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 3 аёл ва 6 эркак олиб келинган.



“Улардан бири ўртача оғирликда жароҳатланган, қолганларнинг аҳволи қониқарли, лат еган. Лекин уларнинг борадиган жойи бўлмаган, шунинг учун кечаси бизнинг назоратимиз остида қолдирилди”, деган қозоғистонлик шифокор.
 
Унинг қўшимча қилишича, аёллардан бири бош суяги ва миясидан жароҳатланган. Лекин у даволанишдан бош тортгач, шифохонадан жавоб бериб юборилган.
 
Қолганлар тиббий ёрдам олган. Уларнинг жароҳатлари оғир эмас, хусусан, қовурға ва бурун синишлари қайд этилган.
 
Людмила Волненко жабрланган ўзбекистонликларнинг барчасига эрталаб жавоб берилгани ва улар уйларига кетганини айтган.
 
Аввалроқ, кеча, 25 февраль куни маҳаллий вақт билан 20.40 да Ақтўбе вилоятининг Хромтау туманидаги Жариқ посёлкаси яқинида “Самара – Чимкент” трассасида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ақтўбе ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар