“Манчестер Сити” клуби Пеп Гвардиола бошчилигидаги илк совринни қўлга киритди.
“Манчестер Сити” клуби Пеп Гвардиола бошчилигидаги илк совринни қўлга киритди. “Арсенал” эса финалда ўзини йўқотиб қўйди.
Венгер шогирдлари ўйинни ёмон бошлашмади, аммо 18-дақиқадаги гол кўп нарсаларни ўзгартириб юборди.
Иккинчи бўлимда “Манчестер Сити” жамоаси ишончли ўйин намойиш қилди. Иккинчи урилган голдан кейин ўйин деярли якун топди. 65-дақиқада Давид Сильва якуний ҳисобни таъминлаб берди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” Англия лига кубогини ўз тарихида 5-маротаба қўлга киритди.
Англия лига кубоги финал.
“Арсенал” – “Манчестер Сити” 0:3.
Голлар: Агуэро (18), Компани (58), Сильва (65).
“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Косьельни, Монреаль (Колашинац, 26), Чемберс (Уэлбек, 65), Озил, Рэмзи (Ивоби, 73), Уилшер, Жака, Бельерин, Обамеянг.
“Манчестер Сити”: Браво, Компани, Данило, Уокер, Отаменди, Гюндоган, Фернандиньо (Бернарду Силва, 52), Сильва, де Брюйне, Сане (Габриэл Жезус, 77), Агуэро (Фоден, 89).
Огоҳлантиришлар: Бельерин (24), Рэмзи (32), Фернандиньо (36), Чемберс (47), Компани (80), Уилшер (88).