
Худди шу каби лойиҳалар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси доирасида ҳам олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Бухородан Россияга махсус автобус йўналишдари йўлга қўйилган эди. Ушбу тадбирларни янада кенгайтириш учун поезд ва автобус йўналишлари нафақат Россия ва Қозоғистон, балки бошқа мамлакатларга ҳам қўйилиши кўзда тутилган.
“Ушбу тизимнинг янада самарали ва хавфсиз фаолият олиб бориши учун Президент фармонига асосан қўшимча хатти-ҳаракатларни шакллантиришимиз керак ва Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарорларига баъзи ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда”, дейди вазир ўринбосари.
.jpg)
У шунингдек, худди шу каби лойиҳалар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси доирасида ҳам олиб борилаётганини маълум қилди.
Бу борада махсус қарор лойиҳаси тайёрланган ва яқин кунларда қабил қилиниши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ақтўбедаги автобус ҳалокатидан кейин хорижий рейслар учун чипталар нархини пасайтиргани ҳақида хабар берган эдик.