Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Галина Мельниковага “Ўзбекистон халқ артисти” унвони бериш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Маълумотларга кўра, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Галина Мельниковага “Ўзбекистон халқ артисти” унвони бериш тўғрисида” қарор қабул қилган.
Миллий телерадиокомпаниядаги ўзининг самарали меҳнати, дикторлик санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, халқнинг маънавий даражасини ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек муҳим жараёндаги фаол иштироки учун Галина Мельниковага мазкур унвон топширилди.
Галина Мельникова 1956 йил 26 декабрдан буён телевидение соҳасида фаолият олиб боради. У кўп йиллар давомида “Ахборот” информацион дастури ва кўплаб тантанали тадбирларда бошловчилик қилган.
Галина Мельникова шу вақтгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени, “Пушкин медали” каби унвонларга сазовор бўлган.
23 декабрь санасида Галина Мельникова ўзининг 80 ёшини ҳам нишонламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан Галина Мельниковани таваллуд айёми, қолаверса, юксак унвон билан чин дилдан муборадбод этамиз.