Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкаллар Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатилади...
Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳидаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Халқ артисти Галина Мельникова, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, ФИФА рефереси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Равшан Эрматовлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар томонидан Ислом Каримов шахси, унинг халқ олдидаги хизматлари ҳақида дил сўзлари баён этилди.