...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой–Ўзбекистон: танқидларга “СТОП”! Фақат ғалаба!!!


12:15, 31.08.2017 Спорт
 3 095

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари қўшалоқ байрам кунларида яхши кайфиятни улашиб, ортга ёруғ юз билан қайтишсин!

Бугун, 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йил Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига чиқиш йўлида Хитой термасига қарши сафарда майдонга тушади.
 
Биламизки, ўйиндан олдин барча футбол мухлислари бирлашади ва терма жамоа ҳақида негатив (танқидий) фикрлар билдиришдан бироз тийилиб, жамоаси ғалабасини интиқлик билан кутади.
 
Кутганда ҳам ҳис-ҳаяжон билан кутади, шу куни шахсий ишларини четга суради... Мухлислар ўзаро келишиб, бир хонадонда, ойнаи жаҳон қаршисида учрашув олдидан тўпланишади. Бу мухлисларнинг ўзига хос анъаналари...
 
Чунки Ўзбекистон терма жамоаси қайси мураббий билан бўлсада, Жаҳон чемпионатига йўлланмани олса, бир сўз билан айтганда, мухлислар орзусини амалга оширса бўлди!

 

Тўғри, шу кунгача бўлган терма жамоа атрофидаги ишларнинг барчаси идеал даражада бўлмаган, камчиликларимиз йўқ, деб мақтана олмаймиз. Аммо орадан сезиларли даражада вақт ўтди...
 
Кўзга кўринган камчилигу хатолар устида ишланди. Таркиб шаклланди. Бугунги ўйиндан олдин тушкун кайфиятда эмасмиз, сўнгги дақиқага қадар умидимиз бор... Сабаби — ўзбек футболи мухлислари қалбида умид сўнмаган!!!
 
Уларда дунёнинг энг малакали мураббийларидан бири — Марчело Липпи ишлайди... Бироқ бу ҳам ўзбекистонлик мухлислар кайфиятини тушкун ҳолатга келиб қолишига сабабчи бўла олмайди!


 
Бабаяндаги тажриба Липпиникидан оздир.. Лекин майдонда мураббийлар эмас, мухлисларнинг узоқ кутилган орзусини амалга оширишда борини қурбон қилишга тайёр бўлган футболчилар ўйнайди!
 
Фақат таркиб тўғри танланиб, бу ўйин биз учун муҳим эканлигини жиддий сезган ҳолда майдонга тушиш талаб этилади. Мураббий — таркиб ҳамда натижага жавоб берса, футболчидан чиройли ўйин ва гол уриш сўралади.
 
Мухлислардан эса албатта, қўллаб-қувватлаш, Жаҳон чемпионатига чиқишда бўлган орзуни барвақт армонга айлантирмаслигларини сўраган бўлардик. Ишонч бўлса бўлди ва у албатта оқланади!
 
Шунинг учун, келинг бугун барчамиз бир бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси ғалабасига ишонайлик! Негатив, нохолислик фикридан йироқда бўлиб, барча танқидларга “СТОП” белгисини кўрсатайлик!


 
Зеро, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари бизга қўшалоқ байрам кунларида яхши кайфиятни улашиб, ортга ёруғ юз билан қайтишсин!
 
Эслатиб ўтамиз, Хитой–Ўзбекистон учрашуви бугун, 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Спорт” телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Учрашувни таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Дилшод Тўхтабековлар шарҳлаб боришади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Ўзбекистон футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

тахир
13:26 31.08.2017

КУШОЛОК БАЙРАМГА ЯНА БИР БАЙРАМ БУЛИШИГА ИШОНАМАН-ОМОД ЁР БУЛСИН.


Тахир
13:21 31.08.2017

Кушолок байрамга-яна бир байрам булишини аллохдан илтжо килиб сурайман-омод ёр булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!