...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси очилди


12:04, 31.08.2017 Жамият
 8 337

31 август куни Оқсаройда Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йил 25 январда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган эди.
 
Бугун, 31 август куни ушбу ёдгорлик мажмуасининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар ҳамда ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйдилар.



 

Тадбир иштирокчилари Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва кўрсатган жасоратлари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.


 
Маълумот учун, Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича Халқаро танлов ўтказилиб, унда Илҳом Жабборов яратган ҳайкал намунаси танлаб олинган эди.


 
Бундан ташқари, Президент қарорига асосан Ислом Каримов сиймоси ифодаланган ҳайкаллар Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатилиши ҳам режалаштирилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев 
Фото: Шерзод Икрамутдинов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар