“У ўз мотоциклини қаергадир қўйганини айтганди. У “Кел, мен сенга кўчалардаги чироқларни кўрсатаман” деганди”, дейди гумондор шахснинг опаси.
19 декабрь куни тунда юк машинаси ярмаркадаги одамлар тўпланиб турган жойга қасддан бостириб кирган, оқибатда 12 киши қурбон бўлганди. Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик у ИШИД террорчилик гуруҳи вакили бўлганлиги аниқланди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, мазкур терактни амалга оширган 24 ёшли Анис Амри мудҳиш воқеани содир этишидан олдин Тунисдаги опаси билан гаплашган. Бу ҳақда “Daily Telegraph” газетаси хабар тарқатди.
Аниқланишича, Анис Амри ноябрь ойи сўнггида опаси Нажвега видеоқўнғироқни амалга оширган ва Берлиндаги Рождествога тайёргарлик ишлари билан таништирган.
“У ўз мотоциклини қаергадир қўйганини айтганди. У “Кел, мен сенга кўчалардаги чироқларни кўрсатаман”, деганди”, дейди гумондор шахснинг опаси. Нажве ўз қондошининг айбдорлигига ишонмаслигини айтса-да, уни ҳукуматга таслим бўлишга чақирди.
Германия ҳукумати вакиллари юз берган терактни 24 ёшли Тунис фуқароси Анис Амри амалга оширганлигини тахмин қилмоқда. Айни вақтда у қидирувда. Унинг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун 100 минг евро миқдорида мукофот пули берилиши эълон қилинган.