...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Галина Мельниковани мукофотлади


09:39, 28.11.2017 Жамият
 6 490

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон халқ артисти Галина Мельниковани “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон “Меҳржон” хайрия фонди Васийлик кенгашининг аъзоси Галина Мельниковани халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларни мустаҳкамлаш, миллатлар ва ҳалқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ўзаро бойитиш борасидаги самарали фаолияти учун “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
 
Россия президенти ушбу фармони билан бошқа хорижий фуқаролар ҳам турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия давлатининг “Дўстлик” ордени билан халқлар ўртасидаги дўстлик, тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшган Россия ва хорижий давлатлар фуқаролари тақдирланади.   
Обил Сафаров   

Теглар:Россия Дўстлик ордени Галина Мельникова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар