Нижний Новгород-Саратов трассасида рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисасида икки ўзбекистонлик вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг шахсини ошкор этди.
Вазирлик Матбуот хизмати берган маълумотларга қараганда, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 7 кишининг 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Хабарда келтирилишича, 1975 йилда туғилган Людмила Базарова ҳамда 1992 йилда туғилган Зайнутдин Абдусаланов ЙТҲда қурбон бўлган.
Маълумот учун, ЙТҲда Volvo русумли юк ташувчи машина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб қўйган ва натижада қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Toyota русумли енгил автомбиль билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг, ҳар иккала транспорт воситаси йўл четига чиқиб кетган.
ЙТҲ сабаб Toyota машинасининг ҳайдовчиси ва 6 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.