Пойтахт ҳудудидаги 322 та мактаблардан 30 тасида, 41 та академик лицейлардан 21 тасида, 78 та касб-ҳунар коллежларида давомат тадбирлари ўтказилган.
Таълим муассасаларидаги давоматлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатини ўрганиш мақсадида пойтахт ҳудудидаги 322 та мактаблардан 30 тасида, 41 та академик лицейлардан 21 тасида, 78 та касб-ҳунар коллежларида давомат тадбирлари ўтказилган.
Таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактика тадбирларига қарамасдан 368 нафар мактаб, 31 нафар академик лицей, 324 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётгани аниқланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев келтирган маълумотларга қараганда, бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида 85 та таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилган, 36 нафар ота-оналарга нисбатан ва 23 та таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Бундан ташқари, ёшларни “оммавий маданият” ниқоби остидаги ёт ғоялардан асраш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидаги 17 та интернет-клубда рейд ўтказилиб, 19 нафар ўқувчилар дарс вақтида, 2 нафар вояга етмаганлар тунги вақт соат 22:00 дан сўнг интернет-клубда ўтиргани аниқланган.
Қонун бузган интернет-клуб маъмуриятига ҳамда ота-оналарга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилган.