...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи кунлари маълум қилинди


21:41, 03.03.2017 Жамият
 2 775

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар.

Аввалроқ, кеча, 2 март куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳридаЎзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев Туркманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов  билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Учрашув давомида Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига расмий ташриф амалга ошириши масалалари ҳам кўриб чиқилган эди.
 
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 6-7 март кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.
 
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
 
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур ташриф Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг хорижий мамлакатларга Президентлик лавозимидаги илк ташрифидир. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар