Актёр хонанда Руҳшона, Жасур Умировларнинг клиплари орқали танилган эди...
Оғир тан жароҳати олган Баҳром Якубов шифохонага ётқизилган эди.
Баҳром Якубовнинг аҳволи бироз яхшилангани сабабли операция қилиш учун Бухоро вилояти шифохонасига олиб келингани маълум қилинган эди.
Бугун, 18 октябрь актёр Баҳром Якубовнинг таваллуд айёми. Баҳром Якубов билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб у бугун туғилган кунини шифохона кроватида нишонлашга мажбур бўлмоқда.
Бухоро вилоятидаги шифохонада 9 октябрь куни 9:00дан 14:30 га қадар ўтказилган жарроҳлик муолажалари натижасида Баҳромнинг оёғи ва юз қисмидаги жароҳатлар қисман даволангани хабар қилинди.
Унинг қўли ва кўз соҳасида олинган жароҳатлар устида жарроҳлик амалиёти шу ойнинг охирларига мўлжаллангани айтилди.
1992 йил 18 октябрь куни Навоий вилоятида туғилган Баҳром — бугун 25 ёшга тўлди. Баҳром Якубовга тезроқ соғайишини тилаган ҳолда унинг санъатга қайтишига ишониб қоламиз.
Баҳромга ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ташкил этилгани айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, истеъдодли ёш актёр — хонанда Руҳшонанинг “Шекилли” қўшиғига олинган клипда суратга тушган эди ва шу орқали мухлисларга яхши таниш.