Жарроҳлик муолажалари Баҳромнинг юз, кўз, қўл ва оёқ соҳаларида бир йўла 6 октябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган.
Оғир тан жароҳати олган Баҳром Якубов шифохонага ётқизилган эди.
Баҳром Якубовнинг ёнида икки нафар дўсти бўлган. Самандар Маҳмудов ҳамда Сардор Остоновлар таҳририятимиз билан боғланиб, воқеанинг қай тарзда юз берганини сўзлаб берди.
Аттракционда содир бўлган воқеа истироҳат боғи директори фикрларидан анчагина фарқ қилиши айтилган эди.
Ҳозирги вақтда Баҳром Якубовнинг аҳволи бироз яхшилангани сабабли операция қилиш учун Бухоро вилояти шифохонасига олиб келингани хабар қилинди.
Баҳромнинг ёнида ота-онаси ва яқинлари борлиги айтилмоқда.
Жарроҳлик муолажалари Баҳромнинг юз, кўз, қўл ва оёқ соҳаларида бир йўла 6 октябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу операцияда бухоролик шифокорлар иштирок этиши таъкидланди.
Ҳозирда Баҳромни операцияга тайёрлаш мақсадида тиббий таҳлиллар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бахтсиз ҳодиса натижасида Баҳром Якубовнинг қўли ва оёғи синган, бундан ташқари, унинг ўнг юзи фақатгина пластик жарроҳлик ёрдамида тикланиши мумкинлиги айтилган.
Баҳромга ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ташкил этилган бўлиб, унга кўмак қўлини чўзишни истаганлар тўлов карталари орқали ёки бошқа тўлов хизматлари орқали пул кўчиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, истеъдодли ёш актёр хонанда Руҳшонанинг “Шекилли” қўшиғига олинган клипда суратга тушган эди ва шу орқали мухлисларга яхши таниш.