...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳром Якубовнинг операцияси учун 18 500 доллар керак... Ёрдам пули йиғиш акцияси бошланди!


15:37, 22.09.2017 Жамият
 15 262

Баҳром Якубовга ёрдам бериш учун ўнлаб ўзбекистонликлар беғараз кўмак кўрсатмоқда.

16 сентябрь куни Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истроҳат боғида актёр Баҳром Якубов билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган эди.
 
Бугун, 22 сентябрь куни Навоий шаҳридаги шифохонада Баҳромнинг кўз косаси ва жағ қисми билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти амалга оширилади.
 
Баҳром соғайиши учун бир неча босқичдаги операциялар ўтказилиши зарур бўлиб, кейинги жарроҳлик операцияси 26 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган. Бунда Баҳромнинг қўл ва оёқ қисмидаги жароҳатлар устида жарроҳлик амалиёти амалга оширилади.
 
Операция ва дорилар учун маблағ Баҳромнинг қариндошлари ва дўстлари томонидан тўпланмоқда.
 
Дастлабки тахминларга кўра, Баҳромнинг соғайиши учун бир нечта операциялар ўтказилади, барчаси учун 18 500 АҚШ доллари миқдоридаги талаб этилади. Ушбу маблағ миқдори ҳар бир операциядан сўнг ўзгариши мумкинлиги айтилган.
 
Бундан ташқари, актёр Бобур Пирматов томонидан акция ташкил этилган бўлиб, унда Баҳромга ёрдам қўлини чўзишни истаганлар тўлов карталари орқали ёки бошқа тўлов хизматлари орқали пул кўчиришлари мумкин.
 
Ҳозирги кунга қадар ўнлаб ўзбекистонликлардан пул маблағлари келиб тушган.
 
Таҳририятимиз ҳам Баҳромга кўмак кўрсатиш мақсадида акцияни қўллаб-қувватлайди.
 
Имконият даражасида Баҳром учун ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз!
 
Хавасхон Хабибуллаевна Душтакова, Баҳром Якубовнинг онаси номидаги пластик карточка ва ҳисоб рақами.
 
Банк ҳисоб рақами: 2311 8000 3000 0020 7502.
Пластик карточка рақами: 8600 0329 2293 4872.
 
Беғараз ёрдам кўрсатганларга Баҳром Якубов ҳамда унинг яқинлари номидан миннатдорлик билдирамиз!
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Баҳром Якубов Бобур Пирматов Аттракцион Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар