Мазкур ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилади.
Бундан олдинроқ, яъни жорий йилнинг 1 октябрь куни Умид Аҳмаджонов БААга уюштирган расмий ташрифи давомида БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир Ал-Жунайбий билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолагани ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.
Унда икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш масалалари кўриб чиқилганди. ЎФФ матбуот хизматининг хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича музокараларни якунлаган.
Маълум бўлишича, ўйин 14 ноябрь куни БААда ўтказилади. Ўйин бўлиб ўтадиган жой ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.
БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ЎФФ ва БАА футбол уюшмаларининг меморандуми доирасида амалга оширилаётган иккинчи иш ҳисобланади.
Бунгача Ўзбекистон Кубогининг финалини бошқариш учун БААдан Муҳаммад Абдулла Ҳасан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси таклиф қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ва миллий жамоани “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев вақтинчалик бошқариб туриши ҳақида хабар бергандик.
Катта эҳтимол билан БААга қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоасини айнан Рўзиқул Бердиев бошқаради.
Ўзингизга маълум, Ўзбекистон терма жамоасининг охирги ўйини қандай “натижалар якуни” билан тугаган эди...
Хўш, терма жамоа ўртоқлик учурашувига тайёрми?