19 ноябрь куни кечки пайтда содир бўлган воқеа-ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Карусел атракциони ҳаракатланаётган пайтда унда 40 нафар дам олувчилар бўлишган.
Икки кишилик бўлинманинг қурилмадан узилиб кетиб бошқа фойдаланувчиларга келиб урилиши натижасида ҳозирча 15 киши жароҳатлангани ҳақида маълумот берилган.
Жароҳат олганлар дарҳол шифохона олиб борилганлар ва уларга керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
“The Bangkok Post” манбасининг хабарига кўра, содир бўлган ҳодиса юзасидан Бангкок полицияси тезкор тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.