...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болалар ўйинчоқлари ортидаги қабиҳ ўйинлар


15:05, 25.07.2016 Жамият
 8 253

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан қатор қонунбузарликлар аниқланди.

Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган болалар ўйинчоқлари ва ўйинлар мажбурий тартибда сертифакталанадиган товарлар турига киради. Яъни, бу турдаги товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари талаб этилади. Қолаверса, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган болалар ўйинчоқлари давлат тилида маркаланиши зарур.
 
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахт Тошкентда фаолият юритаётган корхоналардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, мазкур товарларга тегишли божхона юк декларацияси ва йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд қилинмаган, қиймати салкам 4,5 млн сўмлик 6 турдаги 504 дона болалар ўйинчоқлари яширин равишда олиб киришга уринилгани аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур постда аниқланган шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса, якка тартибдаги тадбиркор номига хориждан келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатларда қайд қилинган миқдоридан ортиқча бўлган 37,1 млн сўмлик 3903 дона болалар ўйинчоқлари олиб кирилгани фош бўлди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари ва текширув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 
Рақамларга мурожат қилсак, жорий йилнинг 1 ярми мобайнида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 455та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 7 млрд сўмдан ортиқ товар моддий бойликларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар