...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда камёб тимсоҳ тириклайин пиширилди


14:11, 25.07.2016 Олам
 7 054

Бундай жирканч ишга қўл урган олти кишига нисбатан қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин

Хитойлик олти нафар одам қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Бунга уларнинг камайиб кетаётган Хитой тимсоҳини тириклайин пиширгани сабаб бўлмоқда. Ёввойи табиатда бу турдаги судралувчиларнинг бор йўғи 120таси қолган.
 
Ваҳший “ошпазлар” тимсоҳнинг бутун пиширилиши  жараёнини видеога ҳам олишган
 
Маълумотларга қараганда, бу аянчли воқеа Хитойнинг Анхой провинциясида бўлиб ўтган. Тимсоҳ қанчалик ҳаракат қилмасин,  қайнаётган сувдан чиқа олмади, охир-оқибат ҳалок бўлди.
 
“Ошпазлар” ҳайвоннинг қийнаб ўлдирилгани акс эттирилган видеони ижтимоий тармоққа жойлаштиришган. Бу эса томошабинларни ёмон аҳволга солиб қўйди ва улар полицияга шикоят қилишди. Шундан сўнг, ҳайвон қотиллари дарҳол қўлга олинди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Тимсоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!