...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхоначилар “Тошкент” халқаро аэропортида қинғирликнинг янги усулини фош қилди


17:37, 18.05.2018 Жамият
 12 635

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Бугун, 18 май куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тилла қуймаларни яширинчи олиб чиқишнинг янги йўлини “кашф” қилган фуқаро фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
 
Деҳлига парвози олдидан фуқаро Н.Ш. божхона чегарасидан яшил йўлак орқали ўтган. Аммо у жисмоний шахслар учун жорий қилинган енгиллик ва қулайликларни суиъстемол қилишга уринган.
 
Маълум бўлишича, фуқаро Н.Ш. божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилишга уриниб, пойабзалининг остки қисмига 79 грамм оғирликдаги тилла қуймаларни яширган экан.
 
Шунингдек, қонунбузар шу билан кифояланмаган. Унга тегишли багаж ҳам синчиклаб кўздан кечирилганда, юклар орасидаги 1 дона планшетнинг назорат-рентген аппаратидаги тасвирлари шубҳали кўринган.
 
Шундан сўнг ушбу планшет холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг орасига ҳам жуда юпқа қилиб ишланган 215,8 грамм оғирликдаги қуйма тиллалар яширилгани аниқланди.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар