...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муаммоли Кашмирда яна отишма бўлди. Яраланган ва ҳалок бўлганлар бор


17:31, 18.05.2018 Олам
 2 071

Кашмир 1947 йилдан бери икки давлат ўртасида муаммога сабаб бўлиб келади.

Бугун, 18 май куни Кашмир районидаги чегара назорат чизиғида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида отишма бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Отишмада бир нафар Ҳиндистон Қуролли кучлари аскари ва олти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
 
Ҳар икки тараф воқеага доир қарама-қарши баёнот бермоқда.
 
Покистон армияси ўт очишни Ҳиндистон ҳарбийлари бошлаганини ва 10 нафар покистонлик яраланганини таъкидламоқда.
 
Бир вақтнинг ўзида, Ҳиндистон армияси ўт очишни покистонлик ҳарбийлар бошлаганини урғулаяпти. Отишмада бир нафар ҳиндистонлик ҳарбий ва олти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини қайт эдмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Кашмир райони Ҳиндистон ва Покистон 1947 йил Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан бери икки давлат ўртасида муаммоли ҳудуд бўлиб келмоқда.
 
1989 йилдан бери Кашмирдаги ҳукуматга қарши гуруҳлар Ҳиндистондан мустақиллик талаб қилади. Бугунги кунгача Кашмирдаги тўқнашувларда 70 минг одам қурбон бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Покистон Ҳиндистон Кашмир можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!