...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхона расмийлаштирувчилари 4 кишига камайди


14:41, 17.11.2017 Жамият
 2 961

Малака комиссияси ўзининг навбатдаги малака имтиҳони ўтказди.

4 нафар божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг малака аттестатлари амал қилиши тугатилди.
 
Давлат Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Адлия вазирлигида 2016 йил 21 июлда 2814-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ДБҚ нинг 2016 йил 6 августдаги 214-сон буйруғи билан тасдиқланган Малака комиссияси томонидан малака имтиҳони баённомаси қабул қилинган.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2017 йил 10 октябрь куни қабул қилинган малака имтиҳони баённомасига асосан Мирзият Мансуров, Сергей Загороднюк, Александр Пан, Амриддин Акрамовларнинг малака аттестатларининг амал қилиши 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб тугатилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Давлат Божхона қўмитаси Малака комиссияси Малака имтиҳони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар