Сергели туманига ташрифи давомида Давлат раҳбари 6-А массивида Компания фаолияти билан танишди.
Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Сергели туманига ташрифи давомида Давлат раҳбари 6-А массивида Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Бугунги кунда кўп сонли уйларни ўзида бирлаштирган йирик ширкатлар оптималлаштирилиб, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва профессионал бошқарув компаниялари ташкил этилмоқда ва аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган.
40 дан ортиқ ходим ва 8 та махсус техникага эга Компания массивдаги барча юмушларни бажаради, шунингдек, Компания қошида банкнинг жамғарма кассаси фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Маълумки, шаҳарда уй-жой фондини янада кенгайтириш, уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва фойдаланиш ишларининг самарадорлиги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига боғлиқ.
Шундай экан, мазкур ширкатларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда молиявий соғломлаштириш биринчи галдаги вазифадир.