...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бектемирда уйида наша етиштирган фуқаро аниқланди


13:33, 22.05.2017 Жамият
 3 361

Бучковскийни бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Тошкентнинг Бектемир тумани Обод ер кўчаси 88-дала ҳовлисида яшовчи фуқаро Александр Игнатевич Бучковский ҳовлисига қонунга хилоф тарзда наша экиб, етиштираётгани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жорий йилнинг 18 май куни, тахминан соат 10:50 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Александр Игнатевич Бучковскийнинг ноқуноний хатти-ҳаракатларига нуқта қўйилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.Бучковскийга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Шунингдек, Бучковскийни бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Наша Гиёҳванд модда Қорадори-2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар