Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
CACI раиси ва китобнинг бош муҳаррири Фредерик Старр ўз чиқишида китобда илгари сурилган асосий тезислар ҳақида батафсил сўзлаб берди ва мамлакатда амалга оширилаётган, давлат ҳокимияти тизимининг деярли барча йўналишларини қамраб олган мислсиз миқёсдаги ўзгаришлар уни ҳайратга солганини айтган.
Миллий пресс-клубдаги тақдимотда америкалик расмий, эксперт-таҳлилий доиралар, дипломатик корпус ва ОАВ вакилларига “Ўзбекистоннинг янги юзи” китоби 10 октябрдан “Amazon” электрон савдо платформасида сотувга қўйилиши ҳам эълон қилинган.
Маълумот учун, “Марказий Осиё учун ҳамкорлик” китоби 78 ёшли АҚШлик олимнинг энг машҳур китоби саналади.