Мазкур материаллар ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилганда, уларнинг мазмуни ақидапарастликни тарғиб этишга қаратилганлиги, шу сабабли республикамизга олиб кириш тақиқланганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро А.Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суд хукми билан озодликдан маҳрум этилган. Диний мазмундаги материаллар тегишли тартибда йўқ қилинди ҳамда жазонинг муқаррарлиги принципи таъминланди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2016 йил мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда аниқланган 58 та қонунбузарлик ҳолатларида 4 мингдан ортиқ диний мазмундаги, шунингдек, ақидапарастлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи турли адабиётлар, фото, аудио ва видеоматериалларнинг яширинча олиб ўтилишининг олди олинган.
Мазкур материалларнинг 1400 дан ортиғи ақидапарастликни тарғиб этишга қаратилган бўлиб, аниқланган 9 та ҳолат юзасидан жиноий ишлар қўзғатилди.