...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореяда Пак Кин Хега импичмент иши бошланди


17:18, 03.01.2017 Олам
 2 625

Пак Кин Хе кўрсатма беришдан бош тортди ва суд эшитувига келмади.

Бугун, 3 январь куни Жанубий Корея суди давлат бошқарувига бефарқлик билан қараган ва ҳалқ ишончини суистеъмол қилганликда айбланаёган мамлакат президенти Пак Кин Хега қарши илк расмий импичмент эшитувини бошлади. Бу ҳақда “Euronews.com” хабар қилмоқда.

Аввалроқ, Жанубий Корея президенти атрофидаги машмашалар ва мамлакатда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари борасида хабар берган эдик.

Гарчи импичмент бўйича биринчи эшитув куни эълон қилинган бўлса-да, вақтинчалик президентлик лавозимидан озод қилинган Пак Кин Хе кўрсатма беришдан бош тортди ва суд эшитувига келмади. Бундай ҳолатда суд уни эшитувларда қатнашишга мажбур қила олмайди, бироқ эшитувлар унинг иштирокисиз ҳам ўтиши мумкин бўлади. Суд эшитувлари бўйича сўнгги қарор 6 ойгача бўлган муддат ичида эълон қилинади.

Аввал хабар берганимиздек, 2016 йилнинг 9 декабрь куни мамлакат президенти Пак Кин Хега импичмент эълон қилиш бўйича овоз берилди.  Мазкур қонун лойиҳаси муҳолифат ҳисобланувчи партия томонидан киритилган. Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 300 нафар депутатнинг 234 нафари овоз берганди.
 
Импичмент эълон қилингач, президент унга қарши қўйилган айбловлар нотўғри ва ёлғон эканини айтиб, айбловларни тан олмаганди.
 
Судда Жанбуй Кореядаги ОАВда президентнинг энг яқин дугонаси Чхве Сун Силь гарчи ҳукуматда ҳеч қандай лавозимни эгалламаса-да, мамлакат сиёсатига аралашган ва Пак Кин Хега давлат бошқарувида кўмак бергани, президент ўқиши лозим бўлган нутқларни ёзиб бергани, мамлакатдаги махфий маълумотларни ўқиш имкониятига эга бўлгани ҳақидаги маълумотлар борасида сўз бормоқда.

Шунингдек, ОАВда нафақат Чхве Сун Силь, балки унинг қизи Чон Ю Ен ҳақида ҳам баъзи маълумотлар чоп этилгани,  2014 йил Чон Ю Ен Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган ва гўёки мамлакатнинг маданий ривожланишини қўлаб-қувватлаш учун бир қатор фондларни тузгани,  ушбу фондлар қисқа вақт ичида бир неча ўн миллион АҚШ доллари миқдоридаги фойдани келтиргани борасидаги далиллар кўриб чиқилмоқда.

Маълум бўлишича, Чон Ю Ен ғалабадан сўнг мамлакатдаги энг обрўли Ихва университетига имтиҳонларсиз қабул қилинган. Дарсларга ўз вақтида қатнашмаган, баҳолари пасайиб кетса-да, у талабалар сафида қолаверган. Маълумотларга кўра, бу ҳолат университет ўқитувчиларига тазйиқ ўтказилганлиги сабаб содир бўлган.

Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силь 31 октябрь куни қўлга олинганди. Бир неча кун аввал, Чхве Сун Силнинг қизи Данияда қўлга олинди. Айтиш лозимки, Жанубий Корея хукумати уни ҳам давлат ишларига аралашиш ва онасига ёрдам кўрсатишда айбламоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Пак Кин Хе Жанубий Корея Импичмент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!