...
МЕНЮ
ONLINE TV

2021 йил архитектура ва шаҳарсозлик йили бўлади


14:45, 28.09.2018 Жамият
 3 057

МДҲ аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида муҳим келишувлар имзоланди.

Аввалроқ, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида МДҲ аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур саммитда тор доирадаги музокарадан сўнг МДҲ мамлакатлари раҳбарлари мажлисни кенгайтирилган таркибда давом эттирган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Мажлисда қатор салмоқли ҳужжатлар, жумладан, 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан баёноти, Космосни тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида МДҲ конвенцияси, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича асосий тадбирлар режаси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, 2021 йилни МДҲда архитектура ва шаҳарсозлик йили деб эълон қилиш ҳақидаги келишув ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
 
МДҲга раислик қиладиган навбатдаги мамлакат масаласи кўриб чиқилди. Умумий қарорга мувофиқ, 2019 йилдан ушбу халқаро тузилмага раислик Туркманистонга ўтган.
 
Шунингдек, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган яна қатор ҳужжатлар қабул қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МДҲ Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар