Учрашувда яқинлашиб келаётган сайловларда тинчликни сақлаш муҳокама қилинган.
Афғонистон ва халқаро ҳамжамият мамлакатда октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар хавфсиз ўтишига умид билдирмоқда.
“Афғон делегацияси сайловларни тинч ўтиши учун биздан ёрдам сўрашди. Эвазига улар қамоқдаги толибон жангариларини озод қилади”, дея маълум қилди толибон вакиллари.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 октябрь куни Афғонистонда янги парламентга сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.