...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Галлияча усул”: Клопп футболчиларга сирли ичимлик бераётган экан


14:51, 28.09.2018 Спорт
 3 058

“Ливерпуль”нинг супер ғалабалари сири очилди.

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп футболчиларнинг овқатланиш рационига махсус ичимликни қўшиб қўйган. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар тарқатган.
 
Мазкур ичимлик 2005 йил сузиш бўйича жаҳон чемпиони бўлган Марк Варнеке ҳамда клубнинг бош диетологи Мона Неммер томонидан тайёрланмоқда. Футболчилар энергиясини тиклаш ва чарчоқ аломатларини енгиши мақсад қилинган ичимлик қўлбола ҳолатда тайёрланмоқда ҳамда ундан апельсин таъми келади.
 
Қайд этиш керакки, ичимлик Марк Варнеке томонидан ўйлаб топилган. У 2005 йилда 35 ёшида жаҳон чемпиони бўлиб, бу борада энг ёши катта сузиш бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди. Собиқ чемпион “Ливерпул”га айнан ичимлик тайёрлаш мақсадида таклиф этилгани айтилмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, ичимликда ҳеч қандай таъқиқланган модда йўқлиги айтилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ливерпуль Юрген Клопп Марк Варнеке Мона Неммер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!