ЕЧЛ доирасида жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўйин бошланиши олдидан тажрибали мутахассис матбуотдаги бир нечта мақола ва хабарлар сарлавҳаларини, телевизион сюжетлардан парчаларни кўрсатган. ОАВдаги бу материалларда “Наполи” ушбу баҳснинг аутсайдери экани ва ғалабага эриша олмаслиги таъкидланган эди.
“Бунга нима дейсизлар? Майдонга чиқиб, “Ливерпуль”га ёқимсиз сюрприз қилмаймизми?”, дея футболчиларга юзланган Анчелотти.
Бу эса, “Наполи” ғалабасини таъминлаган, деб ёзмоқда ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда “Наполи” 90-дақиқада Лоренцо Инсинье томонидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “C” гуруҳи жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.