Самолёт ҳалокатида қурбонлар бор.
АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Гринвилла аэропортида унча катта бўлмаган реактив самолёт иккига бўлиниб кетган. Натижада икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “FOX Carolina News” хабар бермоқда.
Аэропорт директори Жо Фрейшернинг сўзларига қараганда самолёт қўниш йўлагига тушгандан сўнг, номаълум сабабга кўра, тўхтай олмаган. Ҳаво лайнери ўтлар устидан ўтиб, оқ панжарани йиқитиб, йўл юзида тўхтаган. Унинг бурун қисми деярли узилиб тушган.
Учувчилар омон қолмаган. Самолёт бортида бўлган эр-хотинни оғир аҳволда шифохонага олиб боришган.
Таъкидланишича, ёнғин чиқмаган, аммо самолёт мотори ҳавога ахлат ва чанг чиқарган. Ҳаво лайнери қаердан учиб келгани ҳозирча номаълум. Тергов ишлари олиб бориляпти.

Суннатилла Абдуллаев