...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йилда россияликлар капитали эвазига Ўзбекистонда 102 та корхона иш бошлади


13:03, 12.01.2017 Жамият
 2 719

2017 йил 1 январь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди.

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда чет эл капитали иштирокида 503 та янги корхона рўйхатга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу корхоналарнинг 351 таси Тошкент шаҳрига, 48 таси Тошкент, 19 таси Самарқанд, 18 таси Андижон, 14 таси Фарғона, 9 таси Бухоро, 9 таси Сирдарё, 7 таси Сурхондарё, 5 таси Хоразм вилоятларига ва 10 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади. 
 
Маълум қилинишича, рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 102 таси Россия Федерацияси, 95 таси Хитой Халқ Республикаси, 55 таси Корея Республикаси, 35 таси Буюк Британия, 33 таси Қозоғистон Республикаси, 31 таси Туркия Республикаси, 21 таси Ҳиндистон Республикаси, 14 таси Эрон Ислом Республикаси ва 10 таси Озарбайжон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.
 
Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 237 таси саноат, 88 таси савдо, 42 таси қурилиш, 25 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 15 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган.
 
2017 йил 1 январь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди.
 

Теглар:Давлат статистика қўмитаси Чет эл капитали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар