Ушбу концерт икки хонанданинг АҚШдаги илк концерти саналади.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва хонанда Ботир Қодиров АҚШга кетишга ҳозирлик кўришмоқда.
Жорий йилнинг 18 февраль куни Гулсанам Мамазоитова ҳамда Ботир Қодиров АҚШнинг Бруклин шаҳрида “Икки қалбдан минглаб қалбларга” номли гастроль концерт дастурларини тақдим этадилар. Концерт дастури жонли ижрода бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Маълумот учун, ушбу концерт икки хонанданинг АҚШдаги илк концерти саналади.