Автобуслар учун сариқ жетон, маршруткалар учун эса кумуш рангдаги жетонлар жорий этилади.
Автобуслар учун сариқ жетон, маршруткалар учун эса кумуш рангдаги жетонлар жорий этилади. “Йўл кира ҳақи сифатида муомалага киритилаётган янги жетонларни сотиш учун махсус пунктлар ташкил этилади. Жетонларни пластик карточкалар орқали ҳам харид қилиш имкониятини яратамиз”, дейди компания вакили.
Айтиш керакки, Қорақалпоғистонда автотранспорт корхоналарини ривожлантириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Айни вақтда шимолий туманда 440 дан ортиқ маршрут қатнови йўлга қўйилган.