...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда дарахтга урилган автобус ва жамоат транспортлари билан юз берган бошқа қоидабузарликлар


20:16, 17.08.2018 Жамият
 4 116

ИИББ ЙҲХБ ходимлари жамоат транспортлари ҳайдовчилари билан профилактик ишлар олиб бормоқда.

Аввалроқ, Яккасарой туманида MAN русумли жамоат автобуси дарахтга урилгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеада бир автомобиль зарар кўрган ва симёғоч қулаганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ жорий йил 26 июль куни Яккасарой туманида содир бўлган воқеа ҳайдовчининг чарчоқ аломати билан транспорт бошқарувига ўтириши оқибатида йўлда ухлаб қолиши натижасида юз берганини маълум қилди.
 
Шунингдек, ушбу йил бошидан буён Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан жамоат транспортлари воситаларининг ҳолатига доир 722 марта мулоқот ва мониторинглар олиб борилган. 851 та транспорт воситасида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган.  Носозлик аниқланган 486 та транспорт воситаси йўналишга қўйилмаган. 1013 нафар ҳайдовчига ва 59 нафар масъул раҳбар ходимларга йўл қўйилган камчиликлар ва қоидабузарликлар учун маъмурий баённомалар тузилган ва 23та ёзма огоҳлантиришлар юборилган.


 
Жорий йил 14 август куни Мирзо Улуғбек туманида соат 6:00да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ҳаракатланаётган Isuzu русумли автобус тўхтатилганда, (давлат рақами 01859QSA, “2-Автобус саройи” МЧЖ) ҳайдовчи Д.Нурматов транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётгани аниқланган. Шу сабабли ҳайдовчи ва унинг раҳбари А.Моргуновга нисбатан маъмурий баённома тузилган.
 
Худди шу куни Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчасида Isuzu русумли (давлат рақами 01587ASA, “3-Автобус саройи” МЧЖ) автобус тўхтатилган. Текширув вақтида мазкур автобус техник носоз бўлишига қарамасдан,  йўналишга чиқарилгани маълум бўлган. Шунга кўра,  ҳайдовчи М.Ҳошимов ва унинг раҳбари Б.Ҳайитовга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
 
Шунингдек транспорт воситаларини белгиланмаган жойда сақлагани учун Gaz-3221 русумли (давлат рақами 01902ADA ва 01117BDA, Rahmon Trans Servis МЧЖ) микроавтобуслар ҳайдовчилари Ф.Акбаров ва А.Умаровларга нисбатан ҳам маъмурий баённомалар тузилди.
 
Жорий йил 15 август куни ўтказилган текширувларда ҳам бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани Авайхон кўчасида соат 6:30да Gaz-322132 русумли микроавтобус (давлат рақами 01326ZSA, Zilola trans) тўхтатилган. Транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.Норхўжаевга салон эшигини ёпмай бошқаргани учун маъмурий баённома тузилган.


 
Такси ҳайдовчилари (Nexia, 01498TTS ва 01 492 ТTS, Xenon transport biznes МЧЖ) Т.Шарипов ва Ф.Алибеков ҳамда уларнинг раҳбари Ж.Собировга эса транспорт воситаларини сақлаш қоидаларини бузганлиги учун чоралар кўрилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамоат транспорти қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар