Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ фоторадарлар қайд этган қоидабузарлик сонини ҳудудлар кесимида таҳлил қилган.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ фоторадарлар қайд этган қоидабузарлик сонини ҳудудлар кесимида таҳлил қилган. Унга кўра, Тошкент шаҳри – 25 623, Сирдарё вилояти – 4053, Жиззах вилояти – 4099, Самарқанд вилояти – 5936, Фарғона вилояти – 4586, Наманган вилояти – 2595, Андижон вилояти – 3028, Қашқадарё вилояти – 4464, Сурхондарё вилояти – 2163, Бухоро вилояти – 1359, Навоий вилояти – 848, Хоразм вилояти – 769, Қорақалпоғистон Республикаси – 554 ва Тошкент вилоятига тегишли бўлган 13 414 автомобиль белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.
Шунингдек, Тошкент вилояти йўллари мамлакат ҳудудларини пойтахт билан боғловчи ягона йўл эканлиги сабаб, фоторадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тегишли автомобиллар экани таъкидланган.