...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятидаги фоторадарларнинг “севимли автомобиллари” рўйхати тузилди


17:57, 22.10.2018 Жамият
 9 396

Вилоятдаги радарлар йил бошидан бери 80 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолатини аниқлаган.

Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан бугунга қадар фоторадарлар 80 мингдан ортиқ қоидабузарликни қайд этган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Тошкент вилояти йўллари бошқа вилоятлар билан Тошкент шаҳрини боғловчи худудлигини ҳисобга олсак, асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарлик бошқа шаҳар ва вилоятларга тегишли автоуловлар эканини кўришимиз мумкин.
 
Масалан, Тошкент шаҳри 27 минг 7 та, Сирдарё вилояти 4 минг 281 та, Жиззах вилояти 4 минг 336 та, Самарқанд вилояти 6 минг 371 та, Фарғона вилояти 4 минг 874 та, Наманган вилояти 2 минг 739 та, Андижон вилояти 3 минг 216 та, Қашқадарё вилояти 4 минг 811 та, Сурхондарё вилояти 2 минг 367 та, Бухоро вилояти 1 минг 444 та, Навоий вилояти 905 та, Хоразм вилояти 815 та, Қорақалпоғистон Республикаси 604 та ва Тошкент вилоятига тегишли бўлган 14 минг 88 та автомобиллар белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.


 
Бундан ташқари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликни кўп маротаба содир этиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётган ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилди ва ундириш чоралари кўрилмоқда.
 
Мисол учун:
 
- Lacetti русумли, давлат рақам белгиси 10 Х 030 МA бўлган автомашинадан 1 894 640 сўм миқдорда;
 
- Соbаlt русумли, давлат рақам белгиси 10 Y 170 NA бўлган автомашинадан 2 066 880 сўм миқдорда;
 
- Spark русумли, давлат рақам белгиси 01 Z 457 PA бўлган автомашинадан 1 894 640 сўм миқдорда;
 
- Lacetti русумли, давлат рақам белгиси 10 C 014 KA бўлган автомашинадан 2 928 080 сўм миқдорда;
 
- Spark русумли, давлат рақам белгиси 90 D 945 JA бўлган автомашинадан 2 411 360 сўм миқдорда;
 
- Nexia русумли, давлат рақам белгиси 90 Х 037 HA бўлган автомашинадан 2 066 880 сўм миқдорда;
 
- Лада Ларгус русумли, давлат рақам белгиси 95 F 966 FA бўлган автомашинадан 2 411 360 сўм миқдорда жарима ундирилиши белгиланган.
 
Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгилаб берилган 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлишини эслатиб ўтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙҲХБ Тошкент вилояти қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар