...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртанги об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


18:30, 22.10.2018 Бу қизиқ
 3 963

23 октябрь куни республика бўйлаб бир маромда шамол эсади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 23 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +6...+8, кундузи +23...+25 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарилик кутилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +3...+8, кундузи +15...+20 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.


 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8, кундузи +17...+22 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +2...+7, кундузи эса +10...+15 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!