...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда “ГАИ” ходимлари калтакланди


13:38, 13.10.2018 Жамият
 17 110

Икки нафар ЙҲХБ ходими тўрт киши томонидан калтакланган.

Кеча, 12 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки нафар ЙҲХБ ходими – лейтенант Н.Х. ҳамда сержант Р.Д.лар калтаклаб, улардан бирининг телефони олиб кетилган.
 
Воқеа туманнинг Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. Хизматдаги Р.Д. ҳаракатланиб кетаётган “Зафар” МФЙда яшовчи М.И. бошқарувидаги Captiva русумли автомобилни тўхтатган. Бунга машинанинг ён томон ойналари қорайтирилгани сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан Р.Д. М.И.га нисбатан маъмурий баённома тузмоқчи бўлганда ҳайдовчи қолган йўловчилар Х.Т., Ш.И. (исмли аёл) ҳамда Ф.Э. ходимларни юзи, қўли ва бўйин қисмларига уриб тан жароҳати етказган. Ҳаттоки, сержант Р.Д.нинг чўнтагидаги Samsung мобиль телефони ва ҳайдовчи М.И.га нисбатан тузилган маъмурий баённомани олиб, воқеа жойидан кетиб қолганлар.
 
Ҳодимларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ЙҲХБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар