Хориждаги учта Ўзбекистон консуллигига янги раҳбар тайинланди.
ТИВ Рустам Исмоиловни Владивосток шаҳрига, Камол Икромовни эса Нью-Йорк шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг бош консули этиб тайинлади.
Бундан ташқари, Аброр Фатхуллаев Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон бош консули сифатида фаолият юритадиган бўлди.
Аввалроқ, Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани ҳамда унинг Путинга ишонч ёрлиғини топширгани ҳақида хабар берган эдик.