Ушбу масала кўтарилганидан кейин ҳудудларда вазиятлар қай даражада ўзгарди?
Ҳар кимга ҳам бели оғриб топган пули азиз бўлганидек ўша пулнинг бир сўми ҳам пул эканлиги бугунги капитал муносабатлар ривожланаётган даврда жуда қадрланмоқда.
Шу боис ҳам ҳар куни жамоат транспортидан фойдаланувчиларнинг аксарияти кондуктор билан 100 сўм устида ё тортишгиси келмай тушиб кетади ёки охиригача тортишиб, барча жазм қилолмаётган ҳақиқатни талаб қилади.
Аввалроқ, “100 сўмнинг қадри: йўлкирани тўғри беришимиз керакми ёхуд чиптачининг қайтими” саравҳаси билан мақола эълон қилган эдик.
Унда асосий масала пойтахт Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги қўлкира ва унинг қайтими борасидаги мулоҳазаримиз баён қилинган эди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш 1200, Самарқандда 900 бўлса-да, кўп ҳолларда автобус кондукторлари 100 сўм қайтим бермасликка одатланганини ёзган эдик. Бунда, албатта, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ушбу жараёнда реал иштирок этган шахслар фикрларига таянганимиз бор гап.
Шундан кейин, Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокими буйруғи билан йўлкира ҳақи 1200 қилиб белгилаб қўйилди. Бу билан 1000 сўмга 100 сўм қайтим бериш муаммоси ҳал бўлиши мумкиндай туюлса-да, Тошкентдаги каби 1500 сўм узатганларга 200 қайтим берилётган ҳоллар кузатилмоқда. Бу эса яна ўша 100 сўмга қайтишни билдирмайдими?
Айни шу муаммо сабаб бугун, 5 май куни 7 та тижорат банки томонидан Самарқанд шаҳридаги 19 та жамоат транспорти корхоналарга банк хизматлари кўрсатиши белгилаб қўйилди. Бу ҳақда “Зарафшон” нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур банклар томонидан йўловчиларга қайтим маблағларини тўлиқ берилишида муаммолар бўлмаслиги учун транспорт корхоналари кунлик равишда кичик (100 ва 200 сўмлик) купюрадаги маблағлар билан таъминлаб келинмоқда.
Жумладан, ушбу корхоналарга жорий йилнинг 24, 25, 26 апрель кунлари 5 700 000 сўм (57 мингта) “100” сўмлик, 22 600 000 сўм (113 мингта) “200” сўмлик купюрадаги маблағлар берилган.
Демак, аҳолининг асабларини синамасдан масалага ечим топса бўлади. Буни Самарқанддаги мазкур тадбир орқали ҳам тушуниш мумкин.
Бироқ Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида вазият ахлоқан ўзгарган. Яъни авваллари 1500 сўм узатилганда автобус кондукторлари худди 100 сўм қайтариш мажбурияти йўқдек ўтиб кетарди. Энди бўлса, ҳозир 100 сўм олиб келаман деб, қаёққадир йўқолиб қоладиган бўлган.
Ушбу муаммонинг мутасаддилар томонидан қанчалик эътиборга олиниши ва тегишли ечим топишини, вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга қайтамиз!

Темур Назаров