...
МЕНЮ
ONLINE TV

TashBus иловасининг муқобили MyBus Tashkent яратилди


11:48, 27.10.2017 Жамият
 3 078

Жамоат транспорти ҳаракатини кузатиш имкониятини берувчи илова яратилди.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини кузатиш мақсадида қатор мобил иловалар яратилган эди.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг расмий сайтида берилган хабарга кўра автобуслар ҳаракатини кузатишда кўмак берувчи MyBus Tashkent мобил иловаси яратилиб ишга туширилган.
 
Ушбу илова ёрдамида танланган йўналиш бўйича автобуслар ҳаракатини онлайн режимда кузатиш мумкин.  Илова транспорт воситасининг бекатга келиш вақти, давлат рақами, автопарк рақами, тезлиги, бекатгача бўлган масофа ҳақидаги маълумотларни олиш имконини беради.
 
Янги илованинг авзаллик томони унда хабардор қилиш тизими ўрнатилган бўлиб, йўловчининг керакли бекатда тушиши ва ўз автобусини ўтказиб юбормаслигини таъминлайди.
 
Бундан ташқари, каталог орқали танланган бекатдан қайси йўналишдаги автобуслар ҳаракатланиши ҳақида маълумот олиш мумкин.
 
Аввалроқ, жамоат транспорти фойдаланувчилари учун TashBus иловаси ишлаб чиқилган ва ушбу илова ўз фойдаланувчиларига эга бўлган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат Жамоат транспорти MyBus Tashkent 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар